ЙТХ сабабли Хонқа ва Янгиариқ туманида фуқаролар вафот этди.
date_range21.07.2023, 21:29
▪️Хонқа тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс 2023-йил 11-июл куни соат 18:00ларда ўзининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани Урганч-Хонқа автомобил йўлининг 8 кмда бошқариб бораётиб ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган хонқа туманида яшовчи 1997-йил шахс бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан тўқнашган, натижада Damas русумли автомашинада бўлган йўловчи Хонқа туманида яшовчи 1987-йилда туғилган шахс олган тан жароҳати юзасидан ҳодиса жойида вафот этган.▪️Янгиариқ тумани, Баёт маҳалласида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс 3-июл куни соат 07:10ларда ўзга шахсга тегишли бўлган Cobalt русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан Шовот тумани Боғбон маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобил йўлининг 17 кмда бошқариб бораётиб ўзи билан бир хил йўналишда йўлнинг чекка қисмида юриб бораётган пиёда 2004-йилда туғилган қизни уриб юборган, натижада ушбу пиёда олган тан жарохатлари юзасидан туман касалхонасида вафот этган.
▪️Янгиариқ тумани, Улуғбек маҳалласида яшовчи 1986-йилда туғилган шахс отаси номида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинани Тузлоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган Янгиариқ-Тузлоқ автомобил йўлининг 24 кмда бошқариб бораётиб автомашинанинг тиркамаси синиб кетиши натижасида тиркама автомашинадан ажралиб қарама қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тузлоқ маҳалласида яшаган 1957-йилда туғилган шахс бошқарувидаги Spark русумли автомашина билан тўқнашган, натижада Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан 14-июл куни туман касалхонасида вафот этган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш