image

ЙТХ сабабли Янгиариқ ва Янгибозор туманларида фуқаролар вафот етишди.

date_range30.12.2022, 22:54
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1980-йилда туғилган шахс танишининг номида бўлган Matiz русумли автомашинани Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобил йўлининг биринчи километирида бошқариб бораётиб ёлни кесиб ўтётган Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғида яшовчи 1990-йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган.
▪️Гурлан тумани, Кангли маҳалласида яшовчи 2002-йилдаги шахс шу йилнинг 23-декабр куни соат 14:00 ларда онасининг номида бўлган Nexia-2 русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб ушбу йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 1963-йилда туғилган фуқарони уриб юборган, натижада пиёда ўнг болдир суяги ёпиқ синиши жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Янгибозор тумани, Катли маҳалласида яшовчи 1983-йилда туғилган шахс шу йилнинг 16-декабр куни соат 18:30 ларда отасининг номида бўлган Cobalt русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Гурлан-Шовот автомобил йўлида бошқариб бораётиб ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган шу туманнинг Саҳтиён маҳалласида яшовчи 1944-йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган юк ташишга мўлжалланган мотоцикили билан тўқнашган, натижада мотосикл ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот етган.

▪️Янгиариқ тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс онасининг номида бўлган Nexia-3 русумли автомашинани Янгиариқ тумани, Гулбоғ маҳалласи ҳудудидан ўтган Хива-Янгиариқ-Боғот автомобил йўли бўйлаб бошқариб бораётиб бошқарувни йўқатиб йўл чеккасига чиқиб кетиб ағдарилган, натижада автомашина салонида бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли туман касалхонасида вафот етган.

Юқоридаги барча холатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.