image

​Хоразмда 1 ҳафта ичида 4 нафар фуқаро йўл транспорт ҳодисаси сабаб вафот этди.

date_range17.04.2022, 16:31
Урганч тумани, "Анжирчилар" маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс ўзининг номида бўлган Damas автомашинасида Қумравот маҳалласида йўлни кесиб ўтаётган 1996 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган. 

Урганч тумани, "Туркманлар" маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган йигит, 30 март куни соат 09:30 ларда амакасининг номида бўлган Камаз русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз "Ҳожибойлар" маҳалласида бошқариб бораётганида автомашинага уланган тиркаманинг тиркамаси чиқиб кетиши натижасида йўл чеккасида бораётган 10-синфда ўқиган 2004 йилда туғулган қизни уриб юборган, натижада ушбу қиз олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Боғот тумани, "Маданият" маҳалласида яшовчи банкнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 1995 йилда туғилган шахс 30 март куни соат 14:30 ларда банкка тегишли бўлган Nexia автомашинада "Урганч -Шовот" йўлида ўзи билан бир йўналишда бораётган 1976 йилда туғулган велосипедчини уриб юборган, натижада велосипед ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.   

Урганч тумани, "Обод" маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Cobalt автомашинасида "Урганч-Шовот" йўлининг 4км да йўлни кесиб ўтаётган 1980 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатидан ҳодиса жойида вафот этган.   

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.