image

Хоразмда саксовулларни рухсатсиз қўпориб олган фуқаро аниқланди.

date_range26.06.2026, 21:31
Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Ҳазорасп тумани бўлими ҳамда “Экополиция” ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат давомида туманнинг “Амударё ” маҳалласи ҳудудида экологик қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолати аниқланиб, “Саноат ” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан табиий ҳолда ўсувчи саксовулларни рухсациз қўпориб олганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 1-қисми асосида, 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар миқдори 23 миллион 72минг сўм этиб белгиланди.