Тупроққалъа, Янгиариқ, Қўшкўпир, Янгибозор, Боғот, Хонқа ва Гурлан туманлари раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар номигагина ўтказилаётганлиги қайд этилди.
date_range26.06.2026, 21:32
Халқ депутатлари хоразм вилояти кенгашининг қарорига кўра: Хоразмда айрим шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан сайёр қабуллар номигагина ташкил этилган, уларнинг самарадорлиги паст ёки юзаки ўтказилган. Хусусан, таҳлилларнинг кўрсатишича, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан 2026-йилнинг 3 ойида жойларда жами 184 сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, 931 фуқаро қабул қилиниб, ҳар бир сайёр қабулда 5 нафар фуқародан тўғри келади. Шу билан бирга Тупроққалъа, Янгиариқ туманларида ўртача 2 нафардан, Қўшкўпир, Янгибозор туманларида ўртача 3 нафардан, Боғот, Хонқа Гурлан туманларида ўртача 4 нафардан фуқаролар қабул қилинган, холос.Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, тасдиқланган жадвал асосида ҳудудларда сайёр қабулларнинг самарадорлигини ошириш, вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида талабчанлик ва назорат ишларини кучайтириш чоралари кўриш лозим. Вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган “ҳоким соати” йиғилишларида мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш