image

Хоразмда гриппга қарши режадаги эмланадиган аҳоли учун 96,819 доза ваксциналар келтирилган.

date_range10.11.2021, 17:49

ГРИПП КАСАЛЛИГИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юкумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз ва қиш ойларида кўп тарқалади.

Грипп касаллигининг олдини олишнинг энг асосий  ягона  чора эмлаш эканлиги мутахассислар томонидан таъкидланиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар вилоятимизда грипга қарши режадаги  эмланадиган ахоли учун  96 819  доза вакциналар келтирилган.

Шундан умумтаълим мактабларидаги   1-синф ўқувчиларини эмлаш учун 24 300 доза,  мактабгача таълим муассасалари ходимлари 70411 доза эмлаш режасига киритилган бўлиб,
2021 йил  9 ноябрь ҳолатига кўра, жами 18 767  нафар бола грипга қарши вакцина олган.

📌Вилоятимиз бўйлаб эмлаш жараёнлари давом этмоқда.


Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати