image

Хоразмда ЙТХ сабабли 3 нафар фуқаро вафот этди.

date_range24.06.2023, 03:33
▪️Андижон вилояти, Асака тумани Ҳадриобод маҳалласида яшовчи 1965-йилда туғилган шахс, шу йилнинг 14-июн куни соат 12:50 ларда ўзига бириктирилган МАН русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Тупроққалъа тумани Ҳазарасп маҳалласи ҳудудидан ўтган халқаро автомобил йўлининг 483-кмда, Хоразм вилояти томонга бошқариб келиб йўл четида тўхтаб турган Бухоро вилоятида яшовчи 2000-йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖ га қарашли юк автомашинаси орқа қисмига бориб урилган, натижада ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этганлар.

▪️Шовот тумани, Мевазор маҳалласида яшовчи 1999-йилда туғилган шахс ўзига тегишли бўлган Cобалт русумли автомашинани Шовот-Туркманистон йўлининг 36-кмда бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1957-йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олган тан жарохатларидан туман касалхонасида вафот этган.

Юқорида кўрсатилган барча холатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.