image

Шовот туманидаги кўприклардан бирида вақтинча фақат енгил автомабиллар ҳаракатланади.

date_range26.06.2026, 21:33
Шовот туман ҳокимининг тегишли фармойишига кўра: Шовот ва Гурлан туманларини боғловчи давлат аҳамиятдаги Д220 “Боғот т. – Янгиариқ т. – Хива т. – Қўшкўпир т. – Шовот т. – Гурлан т.” автомобил йўлининг 79,3 км қисмида жойлашган, 1973-1975-йилларда қурилган “Кураклар” захкаши кўприги ҳорзирги кунда таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисалари ва транспорт билан боғлиқ бошқа ҳолатларни олдини олиш мақсадида Туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятдаги Д220 “Боғот т. – Янгиариқ т. – Хива т. – Қўшкўпир т. – Шовот т. – Гурлан т.” автомобил йўлининг 79,3 км қисмида жойлашган кўприк қайта таъмирланишига қадар вақтинча фақат енгил автомобил транспортлари ҳаракатланади. Тўла вазни 3.5 т. ортиқ бўлган автомобилларга Комилжон ота маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 90в 010 автомобил йўлининг 14-17 км. лари орқали ҳаракатланиши таъминланади.