image

Қонли январ: Январ ойининг илк 5 кунлигида ХоразмдаЙТХ сабабли 5 нафар фуқаро вафот этди.

date_range14.01.2023, 22:25
Хива тумани, Индавик маҳалласида яшовчи 1988-йилда туғилган шахс 2023-йилнинг 1-январ куни соат 00:30 ларда ўзига тегишли бўлган "Damas" русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан шу маҳалла ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1975-йилда туғилган маҳалладошини уриб юборган, натижада ушбу пиёда олган тан жароҳатларидан туман касалхонасида вафот этган.

Урганч шахрида яшовчи 1993-йилда туғилган шахс шу йилнинг 2-январ куни соат 19:45 ларда ўзининг бошқарувидаги "Spark" автомашинасини тегишли ҳужжатлари билан Урганч шаҳар Ал-Хоразмий ва Абулғози Баходирхон кўчалари кесишган чоррахасида йўлни ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда келаётган 1991-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Malibu" русумли давлат рақам белгисиз автомашинасига йўл бериб ўтказиб юбормасдан тўқнашиб кетган, натижада Spark русумли автомашина хайдовчи олган тан жароҳати натижасида шаҳар шифохонасида вафот этган.

Янгиариқ тумани, Хўжалар маҳалласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 2-январ куни соат 19:30 ларда ўзининг номида бўлган Nexia русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлари билан Янгиариқ тумани Остона қишлоғи ҳудудидан ўтган Янгиариқ Чиқирчи автомобил йўлида бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1999-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автомашинаси билан тўқнашган, натижада Nexia автомашинаси хайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Янгиариқ тумани, Қўнғирот маҳалласида яшовчи 1985-йилда туғилган шахс 5-январ куни соат 14:00 ларда ўзига тегишли бўлган Tico русумли автомашинани маҳалласи ҳудудидан ўтган Хонқа-Янгиариқ йўлининг 13 километрида бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1962-йилда туғилган фуқаро бошқариб келаётган МТЗ80 русумли Тракторнинг тиркамаси билан тўқнашган, натижада Tico автомашинасидаги хайдовчи олган жарохатлари сабабли туман касалхонасида вафот этган.

Урганч тумани, Тандирчи маҳалласида яшовчи 2003-йилда туғилган шахс 5-январ куни соат 17:00 ларда Nexia-2 русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч шаҳар 14-маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Хива йўналишининг 1 километрида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 1966-йилда туғилган фуқарони уриб юборган, натижада пиёда олган тан жарохатлари сабабли касалхонада вафот этган.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.