Хоразмда ЙТХ сабабли яна 2 нафар фуқаро вафот этди.
date_range08.07.2023, 11:33

Жорий йилнинг 29-июн куни соат 16:40ларда Хива шаҳрида яшовчи 1972-йилда туғилган шахс Малибу русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Ҳазарасп тумани Пичоқчи маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлининг 48-кмда бошқариб бораётиб, шу йўлда ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Урганч шаҳар Камолот кўчасида яшовчи 1967-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Лабо русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган, натижада Лабо автомобили бошқарувчиси олган тан-жароҳатлари юзасидан туман касалхонасида вафот этган.
Шу йилнинг 26-июн куни соат 00:20ларда Ҳазарасп туманида яшовчи 1995-йилда туғилган шахс ўзининг номида бўлган Нехиа-3 русумли автомашинани Пичоқчи қишлоғидан ўтадиган автомобил йўлининг 48-кмида бошқариб бораётиб ушбу йўлда Нехиа-2 русумли автомашинани орқасидан итариб кетаётган 1983-йилда туғилган фуқарони уриб юборган, натижада ушбу фуқаро олган тан-жароҳатларидан туман касалхонасида вафот этган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш