Ҳазорасп туманида ўғрилик қилган ва қонунга хилоф равишда чет элга чиққан фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
date_range09.11.2021, 16:15

Биринчи иш ҳолатларига кўра, У.Қаландаров (исм-шарифи ўзгартирилган) 2021 йил май ойининг охирларида отаси С.Қаландаровнинг уйда йўқлигидан фойдаланиб, унинг ётоқхонасида мавжуд бўлган сейфни калит танлаш йўли билан очиб, ичидан 17 хил турдаги, жами 80 грамм оғирликдаги тилла тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб олиб, фуқаровий даъвогарга 28.000.000 сўм анча миқдорда мулкий зиён етказган. Ўғирланган мулкни эса арзон нархда ўзга шахсларга бериб, пулларни эса ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Суд ҳукми билан судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унинг муқаддам судланмаганлиги, етказилган мулкий зиён тўлиқ бартараф қилинганлиги инобатга олиниб, ахлоқ тузитиш ишлари жазоси тайинланди.

Иккинчи иш ҳолатларига кўра, Г.Матназарова (исм-шарифи ўзгартирилган) 2020 йил март ойида ишлаб пул топиш мақсадида Қозоғистон давлатига бориш учун, белгиланган тартибга риоя қилмасдан, Тошкент вилоятидаги чегара назорат ўтказиш пункти яқинидаги Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудудини айланма йўллар орқали давлат чегарасининг сим тўсиқлари остидан қонунга хилоф равишда Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтган.
Суд ҳукми билан судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
223-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унинг муқаддам судланмаганлиги, аёллиги, ишсизлиги, оиласидан ажрашганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги инобатга олиниб, жарима жазоси тайинланди.
М.Рузметов,
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш