image

Хоразмда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожжатларни ўз вақтида кўриб чиқмаган ҳокимликларнинг маъсуллари жарима ва жавобгарликга тортилди.

date_range13.12.2021, 11:33
Вилоятда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси Р.Сабуровнинг ахбороти тўғрисида
 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қайд қиладики, 2021 йил 23 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билани шлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи танқидий таҳлил этилган.Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур соҳада олиб борилаётган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бу йўналишдаги фаолиятимизда ҳали камчиликлар ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. 
2021 йил январь-ноябрь ойларида Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига жами 52685 та мурожаатлар келиб тушган, шу жумладан, 39338 та мурожаатлар бевосита ҳокимликларига тегишли бўлиб, 13347 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган. 
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Хоразм вилояти ҳокимлиги аппаратига 3584 та мурожаатлар тушган. Шундан ёзма мурожаатлар 2094 та, оғзаки мурожаатлар 1393 та. Ўтган йилга нисбатан Ёзма мурожаатлар 1329 тага камайган, оғзаки мурожаатлар 600 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Мурожаатларнинг 3249 таси жисмоний, 335 таси юридик шахслар хисобига тўғри келади.
Боғот, Гурлан, Хонқа туманларидан вилоят ҳокимлигига бўлган мурожаатлар сони ўсган.
Мурожаатларда асосан уй-жой ва ер олиш масаласи кўп кўтарилган. Ушбу масалада энг кўп мурожаатлар Урганч шаҳридан 192 та, Урганч туманидан 129 та, Хива шаҳридан 77 та, Хонқа туманидан 73 та, Ҳазорасп туманидан 63 та, Шовот туманидан 53 та, Гурлан туманидан 49 та, Хива туманидан 47 та бўлган.  
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Хоразм вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали жами  1082 та мурожаат тушган. Шундан 399 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси орқали ва 633 таси Виртуал қабулхона орқали. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган 399 та мурожаатнинг 212 таси қаноатлантирилган, 168 таси бўйича тушунтириш берилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 17 таси кўриб чиқилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 633 та мурожаатнинг 397 таси қаноатлантирилган, 180 таси бўйича тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, 6 таси кўрмасдан қолдирилган, 48 таси кўриб чиқилмоқда. 
Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 35758 та мурожаат, шундан ёзма мурожаатлар 25705 та, оғзаки мурожаатлар 10036 та, 13 та электрон мурожаатлар бўлган. Мурожаатларнинг 27182 таси жисмоний, 8572 таси юридик шахслар томонидан келган.
Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 8251 та мурожаатнинг 4473 таси қаноатлантирилган, 3290 таси бўйича тушунтириш берилган, 15 таси рад этилган, 40 таси кўрмасдан қолдирилган, 397 таси кўриб чиқилмоқда. 1153 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг Урганч шаҳар ҳокимлигида 447 та, Урганч тумани ҳокимлигида 262 та, Хива шаҳар ҳокимлигида 114 та, Гурлан тумани ҳокимлигида 91 та, Хонқа тумани  ҳокимлигида 69 та, Хива тумани  ҳокимлигида 60 та, Қўшкўпир тумани ҳокимлигида 31 та, Ҳазорасп тумани  ҳокимлигида 29 та, Шовот ва Тупроққалъа туманлари ҳокимликларида 14 тадан, Янгиариқ тумани ҳокимлигида 9 та, Боғот тумани ҳокимлигида 7 та ва Янгибозор туманларида 6 тадан мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйилган.
Вилоятнинг шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган 4050 та мурожаатнинг 2296 таси қаноатлантирилган, 1543 таси бўйича тушунтириш берилган, 4 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 205 таси кўриб чиқилмоқда, 543 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари бузилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг талабларини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлган 91 нафар ҳокимликлар масъулларига амалдаги қонунлар доирасида таъсир чоралари кўрилган. Жумладан, 14 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланган бўлиб, улар “жарима”га тортилган, 71 нафарига “хайфсан” эълон қилинган, 6 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган. 
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши
Қарор қилади:
1. вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси Р.Сабуровнинг “2021 йилнинг 11 ойи давомида Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хоразм вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати талаб даражасида эмаслиги қайд этилсин.
3. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарларига идора ва ташкилот бошлиқлари:
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан арзонлаштирилган уй-жойлардан олиш, оиласининг моддий томондан қийналаётганини инобатга олиб моддий ёрдам кўрсатиш, ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, болаларига нафақа пули тайинлаш, даволаниш учун маблағ ажратиш каби масалалар бўйича мурожаатларнинг кўпайганлигини инобатга олиб ушбу йўналишларда мамлакатимизда амалдаги қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш;
- фуқаролар қабуллари, уйма-уй юриш, сайёр қабуллар ўтказишга жиддий эътибор қаратиш, бунда тизимли муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб, уларнинг ижросини таъминлансин.
4. Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига: 
- мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларини кучайтириш, қонунда белгиланган талабларни бузган мансабдор ходимларга нисбатан чоралар кўриш;
- мурожаатлар билан иш юритишни янада такомиллаштириш, янги ишга қабул қилинган масъул ходимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича малакасини ошириш, компьютер техникаси имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, ҳокимликларда электрон ҳужжат айланиш дастурини жорий этиш;
- 2021 йилда келиб тушган барча мурожаатларнинг 2021 йил 15 декабргача ижросини таъминлаб, уларни назоратдан чиқариш чораларини кўриш;
- ҳар ой якуни бўйича мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволини танқидий муҳокама этиб бориш, мурожаатлар сонининг асоссиз кўпайишига чек қўйиш, уларда кўтарилган масалаларнинг ечимига қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилансин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.


Кенгаш раисиФ.Эрманов