image

Хоразм вилоятида “Президент арчаси” ва “Янги йил” байрами тадбирларини ўтказиш учун "Хавфсиз ҳудуд" тадбири ўтказилади

date_range05.12.2021, 14:05

Вилоят ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирини
 ўтказиш тўғрисида

Хоразм вилоятида “Президент арчаси” ва “Янги йил” байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва якунлаш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 04 декабрдаги 15/1545-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қарор қиламан:
 1. 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар вилоят миқёсида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири (кейинги ўринларда-“Хавфсиз ҳудуд” тадбири деб юритилади) ўтказилсин.

2. Махсус тадбирни ўтказиш даврида тадбирга жалб қилинган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан амалга оширилган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида иловага мувофиқ вилоят штаби ташкил қилинсин. Шундай штабни ташкил қилиш  шаҳарлар ва туманларда ҳам йўлга қўйилсин.
Ўтказиладиган тадбирларга жамоатчилик ҳамда бошқа идора ва ташкилотларнинг масъул вакиллари жалб этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин.

3. Вилоят штаби (С.Салаев) ва сектор раҳбарлари ишларни қуйидаги йўналишларда ташкиллаштириш чораларини кўрсин:
- фуқаролар гавжум бўладиган жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тегишли профилактика ишларини олиб бориш;
- вилоятнинг чегара ҳудудларида паспорт-виза қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, вилоятга кириш-чиқиш жойларида фаолият кўрсатаётган божхона ва ички ишлар органлари масканлари иш фаолиятларини кучайтириш;
- жиноят содир этишга мойил, қидирувда юрган шахсларни аниқлаш, тезкор маълумотлар тўплаш мақсадида, ҳар бир маҳалла ҳудудида жойлашган объектларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик вакиллари, кўча ва уй бошилари, уй-жой ширкатлари вакиллари билан ҳамкорликда текширув ишлари ташкил этиш ҳамда муқаддам содир этилиб, фош этилмасдан қолган жиноятларни очиш чораларини кўриш;
- ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини кучайтириш;
- нафақа пуллари, ойлик маошларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш;
- аҳолини табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик суви ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш;
- байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб, масъул ходимлар раҳбарлигида куну тун навбатчилик ташкил қилиш;
-ўтказиладиган тадбирлар давомида карантин қоидаларига қатъий амал қилинишини назоратга олиш.
- амалга оширилаётган ижобий ишлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

4. Тегишли идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар 10 кунда вилоят штабига, умумлашган маълумот вилоят ҳокимига тақдим этиб борилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят сектор раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими
Ф.Эрманов






Хоразм вилоят ҳокимининг
2021 йил 4 декабрдаги
168-12-0-Q/21-сон қарорига
1-илова

Вилоятда  кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик  тадбирини ўтказиш бўйича вилоят штаби
ТАРКИБИ
 
Қ.Игамберганов
  • вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи
Д.Назармухамедов
 
 
  • вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, штаб бошлиғи ўринбосари
Штаб аъзолари:
Ж.Садуллаев
  • Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
 
И.Бекчанов
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
 
Ғ.Алавиддинов
  • вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари
 
И.Қазақов
  • вилоят божхона бошқармаси бошлиғи
 
Х.Абдукаримов
  • Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
 
И.Ҳажиев
  • вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
 
С.Палванов
  • Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи
 
Х.Бектемиров
  • вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
 
И.Самандаров
 
  • Хоразм вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи
 
С.Берегин
 
  • “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси
 
Ҳ.Сапаев
 
  • вилоят маданият бошқармаси бошлиғи
Ш.Сабиров
 
  • “Худудгаз Хоразм" газ таъминоти филиали директори
О.Артиқов
  • вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи
 
А.Қодиров
 
  • “Хоразм сув таъминот” МЧЖ  бош директори
Қ.Қурбанов
  • Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи
 
М.Самандаров
  • Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори
  
Ў.Матқурбонов
  • “Хоразм” телерадиокомпанияси директори
 
С.Рахимберганова
  • “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири