image

Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

date_range01.12.2021, 14:43
Очиқлик ва шаффофлик - коррупциявий хатарларни олдини олиш ва бартараф этишга хизмат қилади.
Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотлардан фуқароларни тўлиқ хабардор қилиш энг муҳим омиллар ҳисобланади. Хоразм вилояти божхона бошқармасида 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Антикоррупцион ҳафталик” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Мухтор Уразалиев очиб берди. 
Тадбирда Хоразм вилояти Маъмурий суди судьялари Хурсандбек Хожаев, Умрбек Хасановлар ва    Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Қурбонниёзов ва бошқарма шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этишди.  
Сўзга чиққанлар сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, аммо бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам кўплиги, ушбу иллатнинг олдини олишда, аввало, давлат идораларининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидланди.Бу борада, Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда  демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда қонун устуворлигини таьминлаш, фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашни янада кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги алоҳида қайд этилди. 
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, божхона органлари тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар билар кенг жамоатчиликни таништириш дейди –вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Мухтор Уразалиев. Бугунги кунда божхона органларида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини ошириш, коррупцияни олдин олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш борасида берилаётган топшириқлар ижроси доирасида божхона органлари томонидан қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.  
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида ҳалол фаолият олиб борувчи тадбиркорларимизга енгилликлар берилиб, қулай шароитлар яратилмоқда. Анжуман доирасида божхона органларида коррупцияга қарши кураш ва божхона маъмуриятчилигининг самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Самимий ва ўзаро савол жавоб тарзида ўтказилган тадбирда журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Тадбир сўнгида, вилоят божхона бошқармаси коррупция иллатига қарши муросасиз курашишда ва божхона соҳасига оид саволлар ҳамда мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишга доимий тайёрлиги, бунинг учун Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган қисқа 11-08 ишонч телефони ёки Хоразм вилояти божхона бошқамасининг (62) 227-70-11 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Хоразм вилояти божхона 
бошқармаси 
Ахборот хизмати