Янгиариқ туман ҳокимининг 3 та ўринбосарига хайфсан берилди.
date_range26.11.2021, 14:34
1. Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 6 ойи якунларини танқидий таҳлил қилиш, барча йўналишларда 9 ой ва йил якунини мувофақиятли якунлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган 55-сонли йиғилиш баёнига, туман адлия бўлимининг 2021 йил 20 октябрдаги №21-1/248-сонли ва 2021 йил 11 ноябрдаги №21-1/322-сонли тақдимномларига, туман прокуратурасининг 2021 йил 16-17 ноябрдаги, “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида”ги қарорларига, туман ҳокимлигида 2021 йил 17 ноябрда “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари” билан ишлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Янгиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Саидов Оманбой Ғоибназарович ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Сотиболдиев Неъматжон Жумабоевичларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2 қисми билан ойлик маошидан 30 фоиз миқдорида жарима жазоси қўлланилсин, Янгиариқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўрунов Урунов Иброхим Матчановичга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисми билан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилсин.2. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Ш.Худайбергановга белгиланган тартибда ойлик маошидан ушлаш қолиш чоралари кўрилсин.
3. Ушбу фармойишни ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий назорат гурҳи раҳбари О.Раззақова зиммасига юклатилсин.
Асос: Хоразм вилояти ҳокимлигида ўтказилган 55 сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиалининг 2021 йилнинг 8 ноябрдаги 01-79-сонли хати, туман адлия бўлимининг 2021 йил 20 октябрдаги №21-1/248-сонли ва 2021 йил 11 ноябрдаги №21-1/322-сонли тақдимномларига, туман прокуратурасининг 2021 йил 16-17 ноябрдаги, “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида”ги қарорларига, туман ҳокимлигида 2021 йил 17 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари” билан ишлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни.
Туман ҳокими в.б. А.Давлетов
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш