image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи Урганч халқаро аеропортидаги реконструкция ишлари билан танишишдан бошланди.

date_range17.08.2026, 12:53
Кейинги йилларда Хоразм воҳасига келаётган меҳмонлар оқими бир неча карра ортди. Туристик салоҳиятни ишга солишга қаратилган ташаббуслар доирасида халқаро стандартларга жавоб берадиган транспорт-логистика инфратузилмаси яратилаётгани эътиборга молик. Хусусан, Урганч халқаро аеропортида расмий делегацияларга хизмат кўрсатадиган терминал бунёд этилиб, янги аеродром мажмуаси реконструкциясининг биринчи босқичи жадал давом эттирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи ана шу лойиҳалар билан танишишдан бошланди. Аеропорт 1960-йилда ишга тушган. Унга 1992-йилда халқаро мақом берилган. Умумий майдони 285 гектардан ортиқни ташкил этадиган бу мажмуа ўтган йиллар давомида минглаб йўловчиларга хизмат кўрсатиб келди. Бугунги кунда аеропорт орқали ўнга яқин нуфузли авиакомпания томонидан мунтазам қатновлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг ўзида аеропорт томонидан жами 126 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, мазкур кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ўсди. Жадал ривожланаётган замон, ортиб бораётган сайёҳлар оқими ва халқаро ҳамкорлик кўлами мавжуд қувватларни тубдан кенгайтиришни кун тартибига қўймоқда. Урганч халқаро аеропортини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун жами 264 миллион доллар миқдорида инвестиция маблағлари йўналтирилган. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг хусусий шериги сифатида дунёнинг энг илғор, юқори технологик ва нуфузли авиация хабларидан бирини бошқарадиган Жанубий Кореянинг “Инчеон Интернатионал Аирпорт Cорпоратион” компанияси жалб этилди.
Президентимиз Хива ва Урганч шаҳарлари йирик халқаро саммитлар, олий даражадаги дипломатик учрашувлар, нуфузли иқтисодий ва маданий анжуманлар ўтказиладиган глобал майдонга айланаётганини таъкидлади. Бундай тадбирларга келаётган хорижий делегациялар учун юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборига бевосита хизмат қилиши қайд этилди. Реконструкция доирасида аеропортда “Боеинг 747” ва “Аирбус А350” каби кенг фюзеляжли ҳаво кемаларини бемалол қабул қилиш имконияти яратилмоқда. Бу эндиликда дунёнинг турли қитъаларидан Хоразмга тўғридан-тўғри, транзициз узоқ масофали парвозларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, реконструкция ишларининг биринчи босқичида 18 та ҳаво кемаси тураргоҳи ҳамда янги бурилиш йўлаги қуриб битказилади. Бундан ташқари, аеропортда замонавий чегара назорати ва виза бўлимлари, шинам бизнес-зал, турли савдо ва овқатланиш шохобчалари, кеча-ю кундуз ишлайдиган тиббиёт пункти ҳамда дунё брендларини мужассам этган “Дутй фрее” зонаси ташкил этилмоқда. Лойиҳа якунлангач, йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади.