Янгиариқ туман ҳокимлиги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси учун 24млн сўм ажратди.
date_range26.11.2021, 11:20
Туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

1. Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 73-моддаси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Х.Мадаминовнинг билдиргисига асосан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш, шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида тумандаги кам таъминланган оилалар учун мевали дарахт кўчатлари сотиб олиш ҳаражатлари учун 24 000 000 (йигирма тўрт миллион) сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг заҳира маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлиги ҳисобига ажратилсин;
2. Туман молия бўлими мудири А.Бекчанов маҳаллий бюджетга тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин.
3. Туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Қ.Қаландаров тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
4. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Саидов зиммасига юклатилсин.
| Туман ҳокими в.б. | А.Давлетов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш