Хоразмда иситиш мавсумига руҳсат берилди.
date_range19.10.2024, 00:18
Вилоятдаги уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларида иситиш мавсумини 2024-йил 17-октябрдан бошлашга рухсат берилди. “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва “Хоразм сув таъминоти” акциядорлик жамияти иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан “Хоразм иссиқлик манбаи” акциядорлик жамияти, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда бошқа ижтимоий соҳа муассасаларига қарашли барча қозонхоналарни етарли миқдорда табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш юклатилди.
▪️“Хоразм иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси қозонхоналарнинг бир маромда ишлаши ва кўп хонадонли уй-жой фонди, ижтимоий соҳа муассасаларига узлуксиз иссиқлик энергияси етказиб берилишини таъминлаш;
▪️Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси иссиқлик энергиясининг кўп хонадонли уй жойларга етказиб берилиши, иситиш мавсумида кўп хонадонли турар жойларнинг ички иситиш тизими барқарор ишлашини таъминлаш;
▪️“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ва “Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти вилоят филиалига шаҳар (туман)лар ҳокимликлари билан биргаликда:
газ тақсимлаш қурилмаларининг бир маромда ишлаши;
авария-диспетчерлик хизматининг тезкор ишлаши;
табиий газ тармоғига ноқонуний уланишларга йўл қўймаслик;
табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда истеъмолчиларга кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газ етказиб берилишини таъминлаш топширилди.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш