Хоразм спортчилари Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди
date_range07.04.2026, 02:06
Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбек жанг санъати бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада 17 та давлатдан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ спортчи Ўзбек жанг санъатининг “Беллашув – Темурийлар жанг усули” йўналиши бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.Мазкур чемпионатда Хоразм вилояти терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. Мусобақа якунларига кўра вилоят спортчилари:
🥇 4 та олтин,
🥈 2 та кумуш,
🥉 3 та бронза медални қўлга киритиб,
Хоразм спорт мактабининг салоҳияти ва ёш спортчиларнинг тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён этди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш