image

Янгиариқ ва Тупроққалъа туманларида иккита электр станцияси қурилади.

date_range21.12.2021, 17:39
Хоразмда 2022 йилда Туркиянинг «ODAS ENERJI A.Ş.» компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов мурожаатномасида маълум қилиб ўтди.
Таъкидланишича, Янгиариқ туманида давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида қуввати 174,0 МВт. га тенг бўлган «Иссиқлик электр станцияси қуриш» лойиҳаси амалга оширилади ҳамда ушбу лойиҳа доирасида 105,0 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилади. 
Шунингдек, Тупроққалъа туманидаги Саримой массиви ҳудудида Давлат-хусусий шерикчилиги асосида қуввати 100,0 МВт. га тенг бўлган «Қуёш фотоэлектрик станцияси қуриш» лойиҳаси 100,0 млн. доллар қийматида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. 

Натижада, 283 та маҳалла ва 1 мингдан зиёд корхоналарни таъминлаш учун етарли бўлган қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади.