image

Янгиариқ туманида 8161 та аҳоли хонадонлари ва 19 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.

date_range30.09.2024, 14:30
Бугунги кунда Янгиариқ  туманининг 22 та маҳалласидаги 8161 та аҳоли хонадонлари ва 19 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.
Суюлтирилган газ баллонлари 2 та маҳсус жиҳозланган “ISUZU” автотранспортлари орқали аҳоли хонадонларигача айланма усулда етказиб берилади. 
Жумладан, туманнинг “Жалоир” маҳалласида 699 та аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб,  истеъмолчиларга маиший газ баллонлари белгиланган муддатда, назорат тарозилари орқали хонадонма-хонадон айланма усулда етказиб берилмоқда. 
Ушбу маҳаллага жорий йилнинг шу даврига қадар 79500 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.
Бундан ташқари мутахассислар маиший газ баллонларидан оқилона фойдаланиш борасида тушунтиришлар олиб боришмоқда. 

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали 
матбуот хизмати