image

Хоразмда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади

date_range14.12.2021, 18:47
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрда “Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонининг ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрда “Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида  Қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрда “Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2022 йилда қуриладиган "Янги Ўзбекистон" массивларининг манзилли руйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Б.Жумабаев) Тупроққалъа, Хонқа ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда "Янги Ўзбекистон" массивлари қуриш учун белгиланган ер майдонларини ўрнатилган тартибда захирага олинишини;
бир ой муддатда вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан тақдим қилинган бош режага асосан кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида ҳамда массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилиш учун белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
4. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Б.Жумабаев) ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 16,3 гектар ер майдонларини "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан тегишлича аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
5. Хонқа тумани ҳокимлиги (М.Давлатов), Янгиариқ тумани ҳокимлиги (А.Давлетов)қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2023 йил 1 январга қадар ушбу тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин. Бунда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ер участкалари Кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинганидан сўнг ўзлаштирилган ҳисобланади.
6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров Хонқа ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ер участкалари ўз вақтида ва белгиланган миқдорда ўзлаштирилишини қатъий назорат қилсин.
 7. Вилоят қурилиш бош бошқармаси (Б.Каримов), вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (У.Жумагалдиев) шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг таклифларига асосан бир ой муддатда олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ва уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда қуриладиган уй-жойларнинг манзилли рўйхати ва қурилиш параметрларини шакллантирсин.
8. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Б.Жумабаев) шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат асосида уй-жой қуриш учун ер участкаларининг белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминласин.
9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Туляганов, Тупроққалъа, Хонқа ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларига туташ ва яқин ҳудудларда ташкил этиладиган кичик саноат зоналари ва технопарклар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритсин.
10. “Янги Ўзбекистон” массивларида ташқи муҳандислик-транспорт коммуникациялари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ўз муддатида сифатли қилиб қурилишини таъминлаш мақсадида:
вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИК (Қ.Рахимов)- массивларнинг қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқилиши, ҳудудларнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бажарилишини, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларининг қурилишини;
“Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК (Р.Рўзимов) - автомобиль йўлларининг қурилишини;
вилоят "Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича" ИК ДУК (Б.Қодиров) - иситиш қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларининг қурилишини;
“Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича" ИК вилоят филиали (Н.Қаландаров) - ичимлик ва оқова сув таъминоти тармоқларининг қурилишини;
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (С.Беригин) - электр таъминоти тармоқларининг қурилишини;
"Ҳудудгаз Хоразм" ГТФ (Ш.Сабиров) - газ таъминоти тармоқларининг қурилишини;
"Ўзбектелеком" АЖ Хоразм филиали (А.Самандаров) - алоқа тармоқларининг қурилишини ташкил қилсин ҳамда белгиланган муддатларда сифатли қилиб бажарилишини таъминласин.
11. Вилоят қурилиш соҳасидаги назорат ҳудудий инспекцияси (М.Аллаберганов) объектларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати, шунингдек, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
12. "Янги Ўзбекистон" массивларида амалга ошириладиган ишларни мониторинг қилиш гуруҳи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Мониторинг гуруҳи (Р.Аллаберганов) ҳар ҳафта якуни билан амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.
14. Хоразм вилояти телерадиокомпанияси (Ў.Матқурбанов), Ўзбекистан Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси (Д.Бекчанова)га тегишли бошқарма ва ташкилотлар ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши тавсия қилинсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокимиФ.Эрманов