Шовот туманида 12223 та аҳоли хонадонлари ва 13 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.
date_range29.09.2024, 12:30
Бугунги кунда Шовот туманининг 25 та маҳалласидаги 12223 та аҳоли хонадонлари ва 13 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Суюлтирилган газ баллонлари 3 та маҳсус жиҳозланган “ISUZU” автотранспортлари орқали аҳоли хонадонларигача айланма усулда етказиб берилади. Жумладан, туманнинг “Маданият” маҳалласида 510 та аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, истеъмолчиларга маиший газ баллонлари белгиланган муддатда, назорат тарозилари орқали хонадонма-хонадон айланма усулда етказиб берилмоқда.
Ушбу маҳаллага жорий йилнинг шу даврига қадар 73920 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.
“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали
матбуот хизмати
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш