Янгиариқ туманида қиш мавсуми учун кўрилган тайёргарликлар юзасидан маълумот берилди.
date_range09.11.2021, 11:26
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши ЎзЛиДеП депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Янгиариқ туман хокимининг ўринбосари А.Эламонов, "Янгиариқтумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Б.Аллаберганов, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи А.Тожиевларнинг туманда куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида 2021 йилнинг шу даврига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи эшитилди.
Ўзбекистон Янгиариқ тумани бўйича жами 22 та маҳалладаги 9324 та ахоли хонадонлари ва 14 та МТМ ташкилотларига (Хусусий МТМ лар 6 та) мунтазам равишда корхона томонидан имтиёзли нархларда юқори ташкилот ва туман хокимлиги томонидан тасдиқланган режа гарафиги асосида суюлтирилган газ етказиб берилмокда. Йил бошидан 5 ноябр холатига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси 1264,04 тн бўлиб амалда 1124,44 тн (89%) етказиб берилди. Ноябрь ойининг 5 санасигача 18,85 тонна етказиб бериш режалаштирилиб, амалда 9,18 тн (49 %) етказилди.
Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори асосида жами 14 км газ қувурлари ва 2 та газ тақсимлаш мосламалари мукаммал таъмирлаш ва 544 тасини тафтиш қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 23 км газ қувурлари ва 2 та газ тақсимлаш мосламалари мукаммал таъмирланди, 544 тасини тафтиш қилиб созланди. Бунинг натижасида 14118 дан ортиқ ахоли хонадонларига табиий газ таъминоти яхшиланиб, истеъмолчиларнинг куз-қиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш имкони яратилди.
Ижтимоий соҳа муассасалари ва аҳоли учун жами 6953 тонна кўмир ажратилиши режалаштирилган, бугунги кунда кўмир шаҳобчасига 2323 тонна кўмир маҳсулоти келтирилган бўлиб, шундан 1833 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди. 2021 йилда барча манбалар ҳисобидан туман бўйича 12389 млн.сўмлик 49 км узунликдаги ичимлик сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, 1 дона СТИ реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунгача жами 41 км ичимлик сув тармоғи ётқизилди.“Хоразм ХЭТ” АЖ томонидан тасдиқланган режа жадвали асосида 2021 йилда 75 та куч трансформаторлари ва 95,5 км 0,4/10 кВ хаво линиялари жорий таъмирлаш ишлари 01.11.2021 йил холатига нихоясига етказилган ва куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрланган.
Истеъмолчиларга январ–октябр ойларида жами: 61,1 млн кВт.с, электр энергияси шундан, аҳолига 30,8 млн.кВт.с, улгуржи истемолчиларига 30,2 млн.кВт.с етказиб берилган.Маҳаллий бюджетнинг 170,0 млн.сўм маблағлари ҳисобига куз-қиш мавсуми манзилли дастурига асосан “Мустақиллик” кўчаси 94, 96-сонли уйларнинг фасад қисми, “Файзли” кўчаси 3-сонли уйни том қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари хамда “Ал Хоразмий” кўчаси 74-уйнинг фасад қисми таъмирланиши белгиланган. Куз-қиш мавсумини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини талофатсиз ўтказиш уларнинг турли каммунал соҳалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутатлар томонидан таклифлар берилди.
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати





Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш