Хоразмда учта туманда автотураргоҳлар ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилди
date_range22.07.2026, 03:50
Хоразм вилояти ҳокимининг 2026 йил 18 июлдаги 263-12-0-Q/26-сон қарорига мувофиқ, вилоятнинг Боғот, Урганч ва Ҳазорасп туманларида автотураргоҳлар ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилди. Қарор аҳоли ва транспорт воситалари учун қулай инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этишга қаратилган.
Қарорга асосан, туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, туманлар ҳокимликлари ҳисобидаги жами 0,3 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди. Иловага мувофиқ:
Ҳазорасп тумани «П. Маҳмуд» МФЙ ҳудудида — 0,11 гектар ер майдони автотураргоҳ ташкил этиш учун ажратилди. Жами учта автотураргоҳ барпо этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси, Кадастр агентлиги ҳамда мутасадди ташкилотларга ажратилган ер участкаларининг чегараларини белгилаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифалари юклатилди. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари зиммасига юклатилган.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш