image

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

date_range09.06.2023, 10:44

Бу йил туманимизда 3000 гектар майдонида 125 та фермер хўжаликлари томонидан ғалла етиштирилди. Ҳосилни  тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун дон комбайнлари, ғалла ташувчи транспорт воситалари,  дон қабул қилиш масканлари мавсумга тахт қилиб қўйилган. 
Бугун  “Янгибозор” ҳудудидаги "Ҳазорасп текстил"МЧЖга қарашли ғалла майдони далаларида туманда ғалла ўрим-йиғими бошланиши олдидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.Тадбирда сектор раҳбарлари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари  иштирок этдилар. 
Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов қишлоқ хўжалиги соҳасида шу куннинг долзарб вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.Шундан сўнг нуронийларимиз томонидан яхши ниятлар ила дуо қилинди ва ғалла ўримига старт берилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.​​​​