Хоразмда қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр стансияси ва ҳаво линисини қуриш учун 70,000 кв.метр ер майдони ажратилди.
date_range26.11.2021, 15:08
Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси ва ҳаво линисини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдони бўйича ижара ставкасини белгилаш тўғрисида
Қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлда “Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ поршенли электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5195-сонли қарорининг ижроси юзасидан ва вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 13 августдаги 60-12-0-Q/21-сонли қарори билан қуввати 174 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси, “Odas Enerji CA” МЧЖ томонидан бажарилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (Д.Зарипов):
Хоразм вилоятида газ поршенли электр станциясини қуриш учун ажратиб берилаётган 70000 кв. метр ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан 2022 йил 31 августгача бўлган даврга “Odas Enerji CA” МЧЖга ижарага берилишини таъминласин;
ажратиб берилаётган ер майдони учун ижара тўлови миқдори, вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 12 февралда “Вилоятда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари, тегишли коэффицентлар, айрим ижара ҳақи тўловларининг ҳисобланиш тартиби ва ҳудуддаги марказий ҳамда серқатнов кўчалар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 38қ-сонли қарори билан тасдиқланган тариф ставкаларининг “Саноат” (электр энергияси ишлаб чиқариш) фаолияти йўналишида оширувчи коэффицентларни қўлламаган ҳолда, истисно тарзда 1 кв.метр майдон учун 2021-2022 йилларга ижара ставкаси 7000 сўм қилиб белгилансин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Туляганов зиммасига юклансин.
| Вилоят ҳокими | Ф.Эрманов |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш