Хива туманидаги йўл вақтинча ёпилади.
date_range26.10.2026, 02:03
Хива тумани ҳудудидан ўтувчи Д220 (4Р163) “Боғот қ. – Янгиариқ қ. – Хива ш. – Қўшкўпир ш. – Шовот ш. – Гурлан ш.” автомобил йўлининг 35,3 километр қисмида жойлашган янгидан қурилган йўл ўтказгичнинг якуний қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш муносабати билан автомобиллар ҳаракатини вақтинча чекланади.Ушбу вақтинча автомобиллар ҳаракати чекланган Д220 (4Р163) “Боғот қ.- Янгиариқ қ.- Хива ш.- Қўшкўпир қ.- Гурлан ш.” автомобил йўлининг 35-35,5 км (темир йўл кесишмаси, янги қурилган йўл ўтказгич) оралиқ қисмини айланиб ўтиш учун:
Хива шаҳридан Янгиариқ туманига қараб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар Д221 (Қамишли қабристони олдидан ўтувчи йўл) “Хонқа ш.- Янгиариқ қ.- Чиқирчи қ.- Хива ш.” автомобил йўлидан ҳаракатланиб, ушбу йўлнинг 36,3 км.дан чапга қайрилиб, 90В030 (Якка сарой ресторани олдидан ўтувчи йўл) “Пирнахос қ.-Шомохулум қ.-Чанашиқ қ.-Хўжаовул қ.” автомобил йўли орқали, Д220 (Хива –Янгиариқ йўли) “Боғот қ. – Янгиариқ қ. – Хива ш. – Қўшкўпир ш. – Шовот ш. – Гурлан ш.” автомобил йўлининг 33,9 km.ga чиқиб олишлари ва Янгиариқ туманига қараб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
Янгиариқ туманидан Хива шаҳрига қараб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар Д220 (Хива –Янгиариқ йўли) “Боғот қ. – Янгиариқ қ. – Хива ш. – Қўшкўпир ш. – Шовот ш. – Гурлан ш.” автомобил йўлининг 33,9 км.дан чапга қайрилиб, 90В030 (Якка сарой ресторани олдидан ўтувчи йўл) “Пирнахос қ.-Шомохулум қ.-Чанашиқ қ.-Хўжаовул қ.” автомобил йўлидан ҳаракатланиб, Д221 (Қамишли қабристони олдидан ўтувчи йўл) “Хонқа ш.- Янгиариқ қ.- Чиқирчи қ.- Хива ш.” автомобил йўлининг 36,3 km.ga чиқиб олишлари ва Хива шаҳрига қараб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш