image

Хоразмда табиий газдан ўзбошимчалик фойдаланиш ҳолати фош этилди.

date_range03.04.2026, 12:00
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “У.Ю.” “Иқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 355 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.