Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “O.D.” фермер хўжалиги масъул шахслари 2 та сув насосини тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, жами 233,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.