Хонқа туманида 694,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалики аниқланди.
date_range23.07.2024, 11:41
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу туманда фаолият юритувчи “А.Б.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 694,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш