Хоразм вилоятида 505,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" фош этилди
date_range15.05.2025, 01:48
“Ўзенергоинспекция” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Янгиариқ тумани жойлашган “Ғ. Т.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.Хусусан, ушбу шахобчанинг торайтирувчи қурилма камерасига ўрнатилган пломба бузилганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 505,8 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш