image

Урганч шаҳрида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

date_range15.12.2025, 02:23
Ўзенергоинспекция Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Урганч шаҳрида "К.Г." МЧЖга қарашли клиника, савдо дўкони ва новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
 
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.