image

Педагогларнинг фарзандлари учун контрактдан 30 фоизгача чегирма олиш бошланди

date_range17.10.2026, 03:42
Педагогларнинг фарзандлари учун контрактдан 30 фоизгача чегирма олиш бошланди
Қаердан ариза бериш мумкин? 
— Kontrakt.edu.uz сайти орқали ариза берилади. 

Кимларга берилади? 
— Отаси ёки онаси педагог бўлган, ўзи эса давлат олийгоҳининг бакалавр бўлимида кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга. 

Аризани ким беради? 
— Талабанинг ўзи беради, сайт орқали. Шартнома автоматик шаклланади. 

30 фоиз қайси контрактдан? 
— Стипендиясиз контрактдан ҳисобланади, сиз стипендияли контрактга ариза берган бўлсангиз ҳам чегирма стипендиясиз контрактдан ҳисоблаб берилади. 

Педагог иш стажи муҳимми? 
— Йўқ, муҳим эмас, бир кун бўлса ҳам педагог бўлиб ишлаётган бўлса ҳам олиш мумкин.