Янгибозор туманида 9 туп туронғил дарахтларини ноқонуний қўпорган фермер хўжалиги раҳбарига 22 миллион 440 минг сўм зарар белгиланди.
date_range17.08.2024, 21:16
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Янгибозор туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида “Солий бобо” фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалигига мўжжалланган ер майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган жами 9 туп Торонғул дарахтларни ноқонуний равишда тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан туриб, қўпориб олганлиги натижасида табиатга жами 22 млн 440 минг миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекиснинг 79-моддаси 1-қисми билан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судига юборилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш