Хоразм вилоятида 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" аниқланди
date_range15.05.2025, 15:46
“Ўзенергоинспекция” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Янгибозор туманида жойлашган “Ф. Г.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.Хусусан, ушбу шахобчада газ ҳисоблаш ускунасининг конфигурациясига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 48 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш