image

Шовот туманида ноқонуний равишда тупроқ қазиб олган фуқаро 2,7млн сўм жаримага тортилди.

date_range25.02.2022, 16:12
Хоразм вилоят Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шовот туман инспекцияси ҳамда туман ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида  туманинг  "Чиғатой" қишлоғида яшовчи фуқаро О.О махсус юклагич ёрдамида ўзбошимчалик билан қишлоқ ҳудудидан тупроқ қазиб олаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро О.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблашнинг миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм  жарима қўлланилди ва тўла ундирилди.