Хива шаҳрида дарахтларни ноқонуний кесган фуқаро деярли 10 млн сўм жаримага тортилди.
? Ижтимоий тармоқларда "дарахтлар кесилиб бўлди" сарлавхаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан
??♀️ Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
♻️ Ўрганишда, фуқаро У.Матяқубов томонидан Хива шаҳар "Элобод" кўчасидаги дарахтларни қурилиш остига тушганлиги сабабли рухсат берилмаганлигига қарамасдан турлича катталикдаги 21 туп мевали ва 6 туп арча ҳамда 2 туп терак дарахтини кесганлик ҳолати аниқланди.
? Ҳолат юзасидан фуқаро У.Матяқубовга нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм жарима ва 6 млн 785 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш