image

Урганч туманида заҳкашни оқава сув билан ифлослантирган фуқаро 810 минг сўм жаримага тортилди.

date_range14.10.2021, 11:29


Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида "Уйшин" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи захкашни фуқаро М.А томонидан оқова сувлар билан ифлослантирганлик ҳолати аниқланди.


Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро М.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810.000 сўм жарима белгиланди.