Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари ва бошқарма давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида Хонқа тумани "Қирқ-ёп" қишлоғида яшовчи фуқаро С.Сабиров томонидан "Хонқаобод" қишлоғи ҳудудидан ноқонуний қум қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш