image

Урганчда саксовул ўсимлигини қўпорган фуқаро 1.5млн сўм жаримага тортилди.

date_range14.10.2021, 11:30


2021 йил 12 октябрь куни Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳодимлари билан Урганч туман "Чолиш Блок Постида" ўтказилган Экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро О.Собиров ISUZU русумли юк машинасида хеч қандай тегишли рухсатномасиз давлат захира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган саксовул ўсимлигини қўпориб олиб келаётганлиги аниқланди. 



Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро О.Собиров нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1.350.000 сўм жарима ҳамда 1.512.000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.