Урганч шаҳрида маст ҳолда кўчада жанжал қилган ва ИИБ ҳодимларининг қонуний талабини бажармаган фуқаро қонуний жавобгарликка тортилди.
date_range20.03.2022, 14:25
Халқимизда “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деган нақл бор. Хақиқатан спиртли ичимликни хаддан ташқари истеъмол қилиб, инсонийлик чегарасидан бутунлай чиққани боис ҳуқуқбузарликкўчасига кирган инсон фақат таволлага келсагина тўғри йўлга бораркан. Акс ҳолатда эса қадамини ўйлаб босиш буёқда турсин, ўз шаъни ва қадр қиммати, инсонийлигини ҳам унутиб, ҳуқуқбузарлик кўчасига кириб кетаркан. Бунақаларни ким деб аташни билмай ҳайрон қоласан киши.
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2022 йил 11 мартдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган Махмудов Иззатга нисбатан чиқарилган суд қарорини кўриб, беихтиёр ҳаёлингиздан шу фикрлар ўтади.
Маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудов 1976 йил 25 октябрь куни Урганч шаҳрида туғилган, 46 ёшда, айни ёш куч-ғайратга тўла, бор имкониятини она Ватан тараққиёти, халқи фаровонлиги йўлида сарфлайдиган паллада. Минг афсуски, бу йигит оилали бўлишига қарамасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳолда майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилган.
Маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудов 2022 йил 8 март куни маст ҳолда жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан Урганч шаҳри Аль-Беруний кўчаси,7-уй олдида бақир чақир қилиб, Ж.Рахматов ва унинг дўстларини ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Урганч шаҳри ”Гулчилар” МФЙ биносида ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудовнинг суд қароридан норозилик билдириб берган апелляция шикоятига асосан, Хоразм вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция суди томонидан И.Махмудовнинг шахси, ҳуқуқбузарлигига иқрорлиги, оилавий ва моддий аҳволи, шунингдек, у томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларинобатга олинган ҳолда унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазоси, 194-моддаси 1-қисми билан модда санкциясида кўрсатилган жарима жазоси ҳамда МЖтКнинг 34-моддаси 2-қисми тартибида оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида маъмурий қамоқ жазоситайинланиб, иш бўйича қонуний хулосага келинганлиги сабабли, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди.
Зафар Якубов, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2022 йил 11 мартдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган Махмудов Иззатга нисбатан чиқарилган суд қарорини кўриб, беихтиёр ҳаёлингиздан шу фикрлар ўтади.Маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудов 1976 йил 25 октябрь куни Урганч шаҳрида туғилган, 46 ёшда, айни ёш куч-ғайратга тўла, бор имкониятини она Ватан тараққиёти, халқи фаровонлиги йўлида сарфлайдиган паллада. Минг афсуски, бу йигит оилали бўлишига қарамасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳолда майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилган.
Маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудов 2022 йил 8 март куни маст ҳолда жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан Урганч шаҳри Аль-Беруний кўчаси,7-уй олдида бақир чақир қилиб, Ж.Рахматов ва унинг дўстларини ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Урганч шаҳри ”Гулчилар” МФЙ биносида ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш маъмурий жавобгарликка тортилган И.Махмудовнинг суд қароридан норозилик билдириб берган апелляция шикоятига асосан, Хоразм вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция суди томонидан И.Махмудовнинг шахси, ҳуқуқбузарлигига иқрорлиги, оилавий ва моддий аҳволи, шунингдек, у томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларинобатга олинган ҳолда унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазоси, 194-моддаси 1-қисми билан модда санкциясида кўрсатилган жарима жазоси ҳамда МЖтКнинг 34-моддаси 2-қисми тартибида оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида маъмурий қамоқ жазоситайинланиб, иш бўйича қонуний хулосага келинганлиги сабабли, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди.
Зафар Якубов, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш