Урганчда 40 ой давомида фарзандига алимент пули тўламаган отадан 25млн сўм ундирилди.
date_range25.02.2022, 16:11
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2010 йил 20 сентябрдаги ижро варақасига асосан П.М.дан ундирувчи Қ.Н. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорга алимент тўловларига бефарқлик билан қараш, вояга етмаган фарзандни таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтирилган. Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота 40 ой давомида тўланмасдан келинган 25.455.721 сўм қарздорлик ундирилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш