image

Хоразмда экологик муаммолар ортмоқда-ми?

date_range23.07.2024, 11:20
“Олимлар яқинда тадқиқот ўтказиб кўришибди. Яъни сувда қолган пластик идишдан сув ичиш инсон саломатлиги учун  катта зарар экан. Энди мани бир савол қийнаяпти. Сувда ётган, қуёшда турган пластик идишларни зарари қанча экан?”  
Бу постимизда пластик чиқиндилар муаммоси ҳақида.

Биламиз замон ривожланган сайин пластик идишлардан фойдаланиш ҳолати йилдан-йилга ортиб бормоқда. Лекин бу пластик идишлардан фойдаланиш инсонларга афзалликлари билан бирга катта зарари ҳам бор. Пластик идишлар билан боғлиқ муаммони айтишдан олдин, пластик идишларнинг тарихини айтиб ўтамиз.

Пластик асосан нефтдан ишлаб чиқарилади. Бу жараён энергияни кўп талаб қилади ва кўп миқдорда иссиқхона газларини чиқаради. Ишлатиш даври тугагандан кейин эса пластик маҳсулотлар чиқиндига айланади. Афсуски пластик чиқиндиларни аксарияти чиқинди полигонларида ёки атроф мухитда қолиб кетади. Пластик чиқиндилар асосан сув ҳавзаларига катта зарар етказади. Яни дарё сув ҳавзаларида миллионлаб тонна пластик чиқиндилар мавжуд ва бу миқдор йилдан-йилга ортиб бормоқда. Пластмассалар шунингдек, тупроқни ҳам зарарлайди. Яъни ернинг унумдорлигига ҳам катта зарар етказади. Пластик фақат атроф муҳитга эмас балки бизнинг соғлигимизга ҳам катта таъсир қилади. Микропластиклар сув, озиқ-овқат орқали бизнинг танамизга кириши мумкин. Уларнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида биз кўп нарса билмаймиз, лекин ҳар хил маълумотларни эшитганмиз. Пластик идишда қолган сувни ичиш инсон саломатлигига зарар етказади. Пластик идишдан фойдаланган ҳолда (яни бир марталик пластик идишлар) сув ичиш ҳам инсонлар учун зарарлиги олимлар томонидан исботланган. Пластик чиқиндиларни олдини олиш учун қайта ишлаш жуда муҳим. Ҳозирги кунда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шунингдек, хорижий давлатларда пластик идишлар ёки пластик чиқиндиларни саралаш кўникмаси жуда юқори. Лекин, бизда кўриб турибсизки пластик чиқиндиларни сараламасдан шунчаки ариқларга улоқтириб кетилади. Пластик чиқиндилар муаммоси глобал аҳамиятдаги катта муаммо ҳисобланади. Бу муаммо бутун дунёда долзарб бўлиб турибди. Бу муаммоларни ҳал қилиш хар бир инсоннинг ўз қўлида. 

Пластик чиқиндиларни биз сувга ёки бошқа дуч келган жойга улоқтириб кетамиз. Пластик чиқиндилар миллион йилда чириши мумкин. Биз чиқиндини бизлардан ҳоли бўлсин деб улоқтириб юборамиз. Лекин бундай чиқиндиларни миллионлаган одамлар тартибсиз улоқтириб кетишса бу чиқиндиларни чириб йўқолиб кетишига миллион йил керак бўлади.

Пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилишда фақат давлат ёки бирор ташкилотларнинг вазифаси деб ташлаб қўйиш хато бўлади. Чунки давлат масъул ташкилоти кичкина масштабдаги ишларни қилиб беради. Яни уларнинг қамров имкониятлари чекланган. Инсонларнинг ўзлари бу ишларга ёрдам берадиган бўлса, катта самара беради. Бу самарани қисқача айтиб ўтамиз. Хар бир инсон уйидан чиқадиган чиқиндини тўғри саралаб, ахлат идишига ташласа бу муаммони ҳал қилиш енгиллашади. Шунингдек, чиқинди идиш тўлиб кетти деган муаммони ҳам ҳал қилиш мумкин. Шунчаки масъул ташкилотни хабардор қилсангиз, чиқиндиларни шу куни тозалаб кетишади. Агар улар билан шартнома тузган бўлсангиз.

​Саралашга вақтим йўқ дуч келган жойга ташлаб кетаман десангиз, бу сиз учун катта табиий офатлар олиб келиши мумкин. Чунки чиқиндилар йиғилиб, вақт ўтиши билан чирийди ва йиллар ўтиб бу жараёнларнинг салбий оқибатларини хис қилишни бошлаймиз.

Чиқиндини тўғри саралаш деганда нимани тушунасиз? Чиқиндини тўғри саралаш бу ҳар бир чиқиндини ўзи белгиланган алоҳида чиқинди идишларига ташлаш тушунилади. Яни пластик идиш, шиша идиш, қоғоз ва озиқ-овқат чиқиндилари алоҳида-алохида идишларга ташлаш чиқиндини саралаш дейилади. Бундай тартибда саралаб ташланган чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар ўзларига керакли бўлганини олиб кетиб қайта ишлаб чиқаради.
Бизда бундай кўникма ҳали яҳши ривожланмаган. Бунинг сабабини эса мана шу ерда (видеода кўрсатилган) кўришингиз мумкин. Бу ерда ҳар хил чиқиндилар хаттоки хайвонларнинг аъзолари ҳам мавжуд. Бу сув ҳавзасида яшайдиган балиқлар ҳаммаси чиқиндилардан зарарланади. Вақт ўтгандан кейин шу чиқиндилар билан озиқланган балиқларни инсонлар овлаб ейишса касалликка сабаб бўлиши мумкин. Кўп касалланишлар экологиянинг ифлосланишидан келиб чиқмоқда.
Агар пластик идишларни камайтириш учун сиз ҳам бир кичик иш қилсангиз бу катта ўзгаришларга олиб келиши аниқ. Пластик идишларни тўғри утилизация қилайлик. Бу бизнинг мажбуриятимиздир.