Боғотлик фуқаро 50.000$ га, Урганчлик фуқаро 4 та Iphone 14 Pro телефонига чув тушди.
date_range14.05.2023, 01:26
▪️Боғот туманида яшовчи фуқаронинг телефонига ўзини Юля деб таништирган шаҳс қўнғироқ қилиб ушбу фуқарога биржа орқали пул ишлаб топишни ўргатишини, биржага киритган пулларни кўпайтириб қайтариб олишини таклиф қилиб уни ишончига кириб 2022 йилнинг ноябр-декабр ойларида 4 та пластик картасига жами 50.000$ ўтказиб олишга эришиб фирибгарлик жиноятини содир қилган.
▪️Урганч тумани, Ғойбу қишлоғида яшовчи 1996 йилда туғулган аёл ўзининг танишини 4 та Iphone 14 Pro русумли жами 60 миллион сўмлик қўл телефонларини ярим соатга пулларини қайтариб олиб келаман деб алдаб олиб кетиб ҳозирги кунга қадар ушбу пулларни бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилииб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш