“Пакет”ларнинг экологияга зарари қанчалик катта?
date_range15.04.2024, 17:45
Экологларнинг таъкидлашича дунё бўйлаб ҳар йили 4 миллион тоннадан зиёд полиетилен халта чиқитга чиқиб кетади. Унинг турига қараб бундай пакетларнинг табиий парчаланиши 100 йилдан 500 йилгача давом этиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра биркиши йилига ўртача 100 дан ортиқ пластик пакетдан фойдаланади. Ундан фойдаланиш кўрсаткичи эса йилдан-йилга ортиб бормоқда. Инсонлар учун энг қулай воситага айланган ушбу елимхалталарнинг зарари ҳақида ҳеч ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Елимва пластик чиқинди тупроқ унумдорлигини камайтиради, ҳаво васувнинг ифлосланишига яхшигина ҳисса қўшади. Демакбевосита ҳайвонот оламини ҳам заҳарлайди. Мана шузаҳарланиш ортидан йилиги бир миллион қуш, юз минг денгизҳайвонлари, сон-саноқсиз балиқлар нобуд бўлади.“Полиетилен пакетлар полиетилен гранулалардан олинади. Булар махсус саноатда қайта ишланади. Қиздириш жараёнида пакетларҳосил қилинади. У турли шаклда, ҳажмда ва кўринишда бўлади. Биринчидан қулай, лекин у бугун маҳсулот нархигақўшилмайди. Экологик жиҳатини айтадиган бўлсак, аслида бутекиндек кўринган нарса табиатга катта зарар етказиши мумкин. Чириш жараёни жуда секин кетади. Яъни у 100 йилдан 400 йилгача давомида чириши мумкин. Ундан ташқари уни ёқсакҳавони янада ифлослантириши мумкин. Чунки у кимёвийтаркибга эга бўлгани учун атмосферага заҳарли кимёвиймоддаларни чиқариши мумкин. Демакки бу бевосита сув, ҳавоҳамда тупроқ муҳитини ифлосланиши, шунингдек, мана шу экотизимлардаги тирик организмлар яъни био хилма-хилликка ҳам зараретказади. Селлофон пакетлар маълум бир муддатда, кўп вақтгабормай 1 кунда ташлаб юбориладиганлари бор. Ёки Икки-учҳафтада. Кейинчалик агар пакетларни ишлатиш жараёни шундайдавом этадиган бўлса, бу маълум бир муддат, айтайлик бир йилёки беш-ўн йил ичида жуда катта ҳудудни эгаллайди. Кейинчалик буларни тупроққа тушиб зарарлангандан кейин қайтаишлаб ҳам бўлмайди” – дейди экологик эксперт, УрДУ доцентиОдамбой Машарипов.
Ҳисоб-китобларга кўра пластик полиетилен идишлардан фойдаланишнафақат глобал экологик муаммоларни келтириб чиқаради, балки, энергетика ресурсларининг беҳуда сарф бўлишига ҳам хизматқилади. Келинг пластик полиетилен идишлардан фойдаланмаслик яъниулардан воз кечиш атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатишиниҳисоблаб чиқамиз. Биз ҳар куни бозор ёки дўконларгаборамиз. Турли-туман нарсаларни харид қиламиз ва уларнинимадирга солиш эҳтиёжимиз пайдо бўлади. Бу жараёнда эсасотувчи бизга турли ўлчамдаги полиетилен идишларни таклиф қиладива биз улардан беихтиёр фойдаланамиз. Бу дегани эса ҳар йилиминглаб тонна полиетилен идишларнинг чиқиндихонага кетишигасабаб бўлади ва биз бу чиқиндиларнинг миқдори ошишига ўзхиссамизни қўшаётган бўламиз. Агарда биз ҳар доим бундаеҳтиёжимиз туғилганда доимий тарзда қўлланадиган матотаркибли сумкалардан ва идишлардан фойдалансак бу кабимуаммоларнинг юзага келишини олдини олган бўламиз.
“Кундалик мижозларимиз ўзларининг доимий ишлатадигансумкаларини олиб келмайдилар. Бизлардан полиетилен пакетларнисўрайдилар. Бир кунда 100 одам келса, улардан икки-уч нафарияъни қариялар ўзлари ишлатадиган сумкаларни олиб келиб харидқилиб кетишади” – дейди Урганч шаҳридаги дўкон сотувчиси.
Ахлат қутисига ташланган хар бир чиқиндининг зарарсиз ҳолгакелиши яъни ерга сингиб бутунлай чириши, ҳаво ёки сувгааралашиб кетиши учун ой, йил, баъзан, юз ва ҳатто бир нечаминг йил талаб этилади. Аҳамиятли жиҳати вазифасини ўтаб бўлиб, мана шундай буюмларнинг чириб йўқ бўлиши асносидаажралиб чиққан зарарли моддалар тупроқ, ҳаво ва сув таркибигааралашиб кетади. Натижада одамлар, жониворлар ва ўсимликларифлос ҳаводан нафас олишга ва яроқсиз сувни ичишга мажбурбўлишади. Шу сабабли бугун дунёнинг кўплабмамлакатларида полиетилен пакетлар муаммосини ҳал қилишчоралари ишлаб чиқилмоқда. Дунё аҳолисининг 80 % данортиғи истиқомат қилувчи 76 та давлатда полиетилен пакетлармуомиласини тартибга солиш бўйича чекловлар жорий этилган. Ҳатто айрим давлатларда пластик пакетлардан фойдаланишга тақиқ қўйилган.
Юртимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофазақилиш давлат қомитаси муҳокама учун эълон қилган “Санитартозалаш тизимларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори муҳокамасиданкейин елим халталар пуллик бўлди. Дўконларда васупермаркетларда 300-500 сўм атрофида сотилмоқда. Айримжойларда эса текинга ҳам учратиш мумкин. Ҳар бир харидингизалоҳида-алоҳида пакетларга ўраб, қўлингизга тутқазилади. Кўпчилик эса ундан фойдаланиб бўлгач, дуч келган жойгаташлаб кетади. Буни йўлларда чиқиндихоналарда сочилиб ётганпакет уюмларидан ҳам англаш мумкин. Елим халталариданфойдаланар эканмиз кўп ўтмай чиқиндига айланадиган пакет500 йилгача сайёрамизни заҳарлаб тураверади. Шундай эканхулоса ўрнида юртдошларимизга чиқиндиларни йўқотишбугуннинг долзарб муаммосига айланганини яна бир карраеслатиб, улардан тежамкорликка эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.
Мақоланинг видео форматини бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан кўришингиз мумкин.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш