HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Боғотда 102,7 млн сўм алимент пуллари олдиндан тўланди

Бюронинг Боғот тумани бўлими ходимлари томонидан алиментдан қарздор бўлган фуқароларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 14.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Я.дан ундирувчи У.А. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор М.Я. ўз ташаббуси билан фарзанди таъминоти учун алимент тўловини ҳисоблатиб, келгуси 5 йилга жами 102,7 млн сўм алимент пулларини ундирувчи У.А.нинг номига очилган пластик картасига ўтказиб берди.

Албатта, алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз.

©️Ҳусниддин Хамраев, Бюронинг Боғот тумани бўлими давлат ижрочиси

Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗