Хоразмда “Гашиш” гиёвандлик воситаси муомаласи фош қилинди
date_range07.05.2024, 17:22
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан, вилоят ДҲХБ ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа тумани “Саримой” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Термиз-Нукус” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “COBALT” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.Бнинг ёнидан, 1 дона шаффоф рангли целлофан пакетда 2 бўлакда “гашиш” гиёвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, фуқаро Б.Ага тегишли мазкур “COBALT” автомашинаси кўздан кечирилганида, машинанинг ўнг олд эшиги тутқичи ёнида 1 бўлакда “гашиш” гиёвандлик воситаси борлиги маълум бўлди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида, жами оғирлиги 11,55 грамм “гашиш” гиёвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш