HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида, вилоят ИИБ ва Табиат ресурслари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Урганч тумани буюм бозорининг юк автомашиналари автотураргоҳида фуқаро Ж.М бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, фуқаролар Р.Н, Р.Э, Х.Ҳ, Ғ.А ҳамда Ғ.Эларга тегишли бўлган жами 7 дона полиэтилен қопда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, буғу ва жайронлар ноёб ҳайвонлар қатори уларнинг тана аъзолари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗