image

“Қорадори-2022”: Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

date_range12.08.2022, 14:12
Жорий йилнинг 1 август кунидан “Қорадори-2022” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи бошланганлигини ва мазкур тадбир доирасида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар фош этилганлиги ва бу борадаги чора-тадбирлар кучайтирилган тарзда давом этиши тўғрисида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ яна бир неча жиноятлар фош этилди.

Жумладан, 1980 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи, С.К. жорий йилнинг 4 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан шаҳарнинг 4-даҳаси ҳудудида тўхтатиб, ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қоғоз парчасига қадоқланган “героин” гиёҳвандлик воситасини ўзи билан олиб юрганлиги аниқланди.
 Шунингдек, 4 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган, М.О. туман марказида танишига 2 та қадоқдаги “героин” гиёҳвандлик воситасини 600 000 сўмга сотган пайтида қўлга олинди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 август куни Урганч туманидаги “Чолиш” блок постида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан Урганч туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, Ф.Х. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашина салонида 1,89 грамм  миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Юқоридаги холатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Гиёҳвандлик воситалари эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати